Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар хусусида


Бугунги кунда бизнинг олдимизга турган энг асосий вазифа 2023-йилда туманимиз аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишини олдини олиш ва маҳсулотларнинг узлюксиз равишда етказиб беришдан иборат.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 27-февралдаги "Ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш бўйича кечиктириб, бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги 85-сон қарори ҳамда Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг 2023-йил 4-майда
3151-IV/КQ-496-IV-сонли Қўшма қарори ижроси юзасидан туман бўйича 7 турдаги маҳсулот (картошка, ёғ, ун, гуруч, мол гўшти, парранда гўшти ва тухум) бўйича ишлаб чиқариш ва истъемол баланси ишлаб чиқилган.
Шунингдек, бугунги кунда тумандаги мавжуд Ангор марказий Деҳқон озиқ-овқат бозорида 14 турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини арзон нархларда сотиш учун арзонлаштирилган ярмаркалар мавжуд бўлиб, унда мол гўшти 60 000 сўм, тухум 1 500 сўм, картошка 3 000 сўм, пиёз 2 000, гуруч 15 000 сўмни ташкил этади.
Ангор туманидаги деҳқон озиқ-овқат бозори ва бошқа савдо нуқталарида аҳоли учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси устидан туман ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими, Туман солиқ инспексияси ва бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда доимий назорат ўрнатилди.
Ҳудуд бўйича кейинги ойда озиқ-овқат маҳсулотлари юзасидан қуйидаги тақчиллик ва хавфлар кузатилиши кутилмоқда: Хусусан,
1. Ун — 1,7 минг тонна.
2. Гуруч – 0,1 минг тонна.
3. Картошка – 1,3 минг тонна.
4. Парранда гўшти — 0,1 минг тонна.
Мазкур тақчиллик ва хавфларни бартараф этиш бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Йирик тадбиркорлар томонидан етишмайдиган 1,7 минг тонна ун, 0,1 минг тонна гуруч, 1,3 минг тонна картошка, 0,1 минг тонна парранда гўшти республиканинг бошқа ҳудудлардан олиб келиш чоралари кўрилади.
Мисол учун тадбиркорлар ЯТТ Маматмирзаев Фахриддин томонидан, ЯТТ Холмуродов Адхам, ЯТТ Очилов Жўрабек, ЯТТ Мустанов Ғайрат, ЯТТ Ортиқова Раъно ва бошқа субъектлар томонидан гуруч маҳсулотларини Хоразм вилоятининг Шовот, Гурлан, Янгибозор туманлари ҳамда вилоятнинг Музработ туманидан, картошка маҳсулотларини эса Самарқанд вилоятининг Тойлоқ, Ургут туманлари ҳамда вилоятимиз бошқа туманларидан олиб келинмоқда.
Қолган бошқа турдаги маҳсулотлар (шакар, ун, мой) биржа савдолари орқали ва (сабзи, гўшт, пиёз, тухум ва бошқалар) тумандаги ва вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли томонидан туман деҳқон бозорига олиб келинади.
Бугунги кунда туманимизда 2023-2024 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги 2559.0 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган, шу жумладан, “Ангор Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозорида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар ҳамда туманда фаолият кўрсатиб келаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан картошка маҳсулоти бўйича 582,0 тонна, пиёз маҳсулоти бўйича 138,0 тонна, сабзи маҳсулоти 500,0 тонна, гуруч маҳсулоти 123,0 тонна заҳираси яратилди ва заҳирани тўлиқ яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда заҳирани яратиш учун қўшимччаа маблағ шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиниб, захира қилинади.
Аҳолининг асосий 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича нархларнинг йиллик ўсиш даражасини 8 фоиздан оширмаслик бўйича барча чора-тадбирлар белгиланган.
Бунда, аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган гўшт, ёғ, картошка, пиёз, гуруч ва бошқа асосий турдаги маҳсулотлар нарх-навоси назорат қилиб борилмоқда.
Туманнинг мавжуд қишлоқ хўжалиги ер майдони 17,6 минг гектарни ташкил қилиб, экин ерлари 13,5 минг гектар. Шундан 4,6 минг гектарида 109 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиди. Туман аҳолиси учун 14 та турдаги асосий маҳсулотларга бўлган, жумладан ун, гўшт, сут, тухум, балик, картошка, пиёз, сабзи, бошка сабзавотлар, дуккакли экинлар, гуруч, полиз экинлари, мевалар ва узум махсулотлари йиллик эҳтиёж 94 минг 125 тоннани ташкил этиб, бугунги кунда туманда асосий озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуввати прогнозга асосан 138 минг 155 тоннани ташкил этади.
Бундан ташқари, туман аҳолисининг йиллик 10 млн 600 минг дона тухумга бўлган эҳтиёжини қондиришда Термиз туман Паррандачилик фабрикасидан етказиб берилиши бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ангор туманидаги 36 та маҳалла фуқаролар йиғинида 24623 та хонадонда 140,4 минг нафар фуқаро истиқомат қилади.
Туманда суғориладиган экин ерлар 17661 гектар, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари 14993 гектар, аҳоли томорқа ер майдонлари 2668 гектарни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва баҳорги экинларни самарали ташкил этиш бўйича.
Туманда 2023 йилда жами 383,4 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш белгиланган.
2023 йил 9 ойликда режалаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан жами 66 174 тонна сабзавот, 54 420 тонна дуккакли, 18951,6 тонна картошка, 15646,1 тонна полиз, 6237,7 тонна мева ва резаворлар, 4124,2 тонна узум маҳсулотлари етиштирилиб, ўтган йил шу даврига нисбатан ўсиш сурати 112.7 фоизга кўпайган.
Жумладан;
Пахта майдони – 4734 гектар, ғалла майдони – 6500 гектар, Боғлар – 1427 гектар боғлар, 676 га янги мевали интенсив боғлар (олма, анор, ўрик, шафтоли, гилос ва бошқалар), Токзорлар – 120 гектар, Сабзавот – 1481 гектар, Картошка – 410 гектар, Мойли экинлар – 550 гектар, Полиз экинлар – 217 гектар, Озуқа экинлар – 565 гектар, Жами боғ қатор орасига экилган майдон – 915 гектарда амалга оширилган.
Туманда коллектор-дренаж тармоқлари атрофида 23.4 гектар ер майдони фойдаланишга киритилиб 10 сотихдан ижара асосида фермер хўжалиги ишчилари хамда махалладаги эҳтиёжманд аҳолига 10 йил муддатга ижарага берилиши режалаштирилган.
Шундан коллектор-дренаж тармоқлари атрофидан 10 сотихдан ижара асосида фермер хўжалиги ишчилари хамда махалладаги эҳтиёжманд аҳолига бериладиган майдонларга туқсанбости экинлари карам,пиёз, саримсоқ пиёз, ошқавоқ, ловия, кўкатлар экиб, даромад олишлари кўзда тутилган.
Аҳолининг 2668 гектар томорқа ер майдонларидан 2023 йил давомида 130040 тонна ҳосил йиғиб олиниши режалаштирилган бўлиб, бунда:
Эртаки экинлар экилган майдон - 1895 гектар.
шундан, сабзавот 1170 гектар, полиз 36 гектар, картошка 524 гектар, дуккакли 33 гектар ва бошқалар 119 гектар.
Етиштириладиган жами ҳосил – 48 297 тонна.
шундан, сабзавот 33 919 тонна, полиз 772 тонна, картошка 15 552 тонна, дуккакли 94 тонна ва бошқалар 1 888 тонна белгиланган
Аҳоли томорқаларига такрорий экинлар экиш - 2101 гектар.
шундан, сабзавот 1267 гектар, полиз 101 гектар, дуккакли 406 гектар ва бошқалар 329 гектар.
Етиштириладиган жами ҳосил – 36 022 тонна.
шундан, сабзавот 28 498 тонна, полиз 2 106 тонна, дуккакли 561 тонна ва бошқалар 4 866 тонна.
Август-сентябрь пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости экинлар экиладиган майдон - 2551 гектар, жумладан, август-сентябрь пиёзи ва саримсоқпиёзи 434 гектар, Тўқсонбости усулида экилган жами майдон – 2 117 гектар, шундан;
301 гектар пиёз, 307 гектар сабзи,111 гектар ош лавлаги, 889 гектар кўкатлар, 509 гектар карам экинлари экилди.
Ангор туманида жами 77 та боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига 1 427 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, жорий йил қиш ва баҳор ойларида маҳсулотларнинг етарлилик даражасини таъминлаш, нархнинг барқарорлигини ушлаб туриш, бунинг учун эса асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таъминлаш чоралари белгиланган.
Туманда 17 та чорвачилик фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, жами 575 гектар ер майдони ажратилган, бугунги кунда барча тоифадаги хўжаликларда январ-сентябр ойи ҳолатига 43383 бош қорамоллар ва 83385 бош қўй ва эчкилар боқилмоқда.
20 та балиқчилик фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, жами 267,0 гектар майдон ажратилган, шундан сув хавзаси 79,1 гектар, йиллик балиқ гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 397,0 тонна, 3 та паррандачилик фермер хўжаликлари бўлиб, жами 23,0 гектар ер майдони ажратилган, бугунги кунда 6000 дона парранда боқилмоқда, йиллик парранда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 8,2 тонна, тухум 292,0 минг дона етиштирилади.

Ўктам Йўлдошев
Ангор тумани ҳокими биринчи ўринбосари

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс