Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ер умумиллий бойликдир

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 1-моддасида шундай деб ёзилган: “Ер умумиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси ҳалқи ҳаёти фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади”.

Мамлакатмизда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Сурxондарё вилояти бошқармаси Ангор туман бўлими томонидан 2022-йил январ ойида туманда ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаб олиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мониторинг кузатув ишлари олиб борилди. Олиб борилган мониторинг кузатув жараёнида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ер майдонини эгаллаб олганлик ҳолати аниқланган.

Аниқланган қонун бузилиш холатларининг олдини олиш мақсадида Кадастр агентлиги туман бўлими томонидан тегишли чора-тадбирлар олиб борилиб, фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари амалга оширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс