Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ердан унумли фойдаланилмоқда

    Ангор туманида ғалладан бўшаган yeрлардан унумли фойдаланиш мақсадида ишсиз аҳоли ва ёшлар, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» рўйхатидаги фуқароларга ер ажратиб берилганди. Хусусан, туманнинг иккинчи секторига қарашли 9 та маҳаллада жами  1300 гектар ер мадони такрорий экин экиш учун 1560 нафар фуқарога берилди. Ҳозирги кунда далаларга ерёнғоқ, мош, ловия каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиб парвариш қилинмоқда. Туманнинг “Каттақум” маҳалласида яшовчи Равшан Эшбоев ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилганлиги сабабли унга 20 сотих ер берилганди.

 

     -Илгари хорижий давлатларга бориб ишлаб келардим. Ишсиз бўлганлигим учун “Ёшлар дафтари”га киритилдим ва менга ҳам такрорий экин экиш учун ер ажратилди. Ҳозирда оилам билан биргаликда деҳқончилик қиляпмиз. Унумдор, сувга яқин жойдан ер берилганлиги айни муддао бўлди. Далага ерёнғоқ экканмиз. Насиб бўлса, яхши ҳосил олиб, оиламиз бюджетига  қўшимча даромад топамиз. Бунинг учун президентимиз ва сектор раҳбарларимиздан мамнунмиз,-дейди Равшан Эшбоев.

 

10 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
8%
Яхши
5%
Қониқарли
5%
Қониқарсиз
100%
Жами: 6902 овоз берилди.
  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс