Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи Ориф Муратовнинг декабр ойи якуни бўйича ҳисоботи

Жорий йилнинг декабр ойида туманимиз солиқ тўловчилар томонидан жами 4 314,9 млн сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 232,7 млн сўм ёки 105,4 фоизга ўсишга эришилди.
Жумладан:
-жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 125,0 млн сўм;
-жисмоний шахслар йер солиғидан 391,2 млн сўм;
-Айланмадан олинадиган солиқдан 494,5 млн сўм;
-Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига 2115,7 млн сўм маблағлар ундирилиши таъминланди.

Хабарингиз бор Президентимизнинг «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ва замонавий ёндашувлар асосида меҳнат ресурслари балансини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2022-йил 1-ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди ва декабр ойида 314 нафар тумандошларимиз ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида давлат рўйхатидан ўтди. Бу ўтган ноябр ойига нисбатан 26 нафарга кўпдир.

Декабр ойида 21 нафар жисмоний шахслар ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини бошладилар. Чунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатган ҳамда тадбиркорлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган 31 нафар ЯТТлар қайта давлат рўйҳатидан ўтдилар.

“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, 118 та муаммолар ижобий ҳал этилди.

Жумладан:
-69 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда;
-49 нафар тадбиркорларга Давлат солиқ қўмитасининг автоматлатлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини ўргатишга кўмаклашилди.

Декабр ойида 19 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилиб, жорий йилнинг
12 ойи давомида тузилган жами кўчмас мулк ижара шартномалари сони 346 тага йетди.

Хўжалик юритувчи субйектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 92 та корхонада норасмий ишлаётган жами 115 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Жумладан:
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 67 нафар:
- савдо ва умумий овқатланиш корхонарларидаги 37 нафар:
- қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 11 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва буджетга 25.4 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
Ҳурматли солиқ тўловчилар! Солиқлар давлат ғазнасининг асосий манбаидир. Юртимиз истиқболи, ватандошларимизнинг фаровон турмуши, мудофаа қудрати, таълим ва тиббиёт тараққиёти бевосита сизу биз тўлаётган солиқларга боғлиқдир. Чу боис солиқларни тўлаб, эзгу ва хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик.

 

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
8%
Яхши
5%
Қониқарли
5%
Қониқарсиз
100%
Жами: 6902 овоз берилди.
  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс