Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
100 нафар ёшлар ишга қабул қилинди

    Бугунги кунда  Ангор туманида 134 минг 707 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 33 минг 334 нафарини 18-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил қилади. Ушбу йигит-қизларнинг 3 минг 614 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Туманда ёшлар дафтарига киритилган ишсиз, кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам кўрсатиш мақсадида уларга ҳунар ўргатиш ва уларнинг ўзини ўзи банд қилиш борасида ҳам амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Биринчи сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларда яшовчи 1141 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафтари”га киритилган. Уларнинг 100 нафари «Ангор Сурхон ғурури» МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига ишга қабул қилинди. Шунингдек, яна 30 нафар жами 130 нафар ёшга  50 сотихдан ер ажратилиши режалаштирилди. Ушбу ёшларнинг 50 нафари мош, 50 нафари маккажўхори ва 30 нафари полиз маҳсулотларини етиштириш таклифини беришди. Уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг уруғлари олиб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
8%
Яхши
5%
Қониқарли
5%
Қониқарсиз
100%
Жами: 6902 овоз берилди.
  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс